Бизнинг ҳаракатларимиз ва мақсадимиз биринчи навбатда, фойдаланувчиларимиз учун энг қулай ва хавфсиз тезкор пул ўтказмалар хизматларини тақдим этишдир. Айнан шу мақсадда TezPay компаниясида кечаю-кундуз фаолият кўрсатадиган 24/7 call-cентер яъни алоқа маркази ташкил қилинган. Бу хизмат, мижозларимизнинг иловада пул ўтказмалари борасидаги барча саволларига жавоб бериш, агарда мобил иловада қандайдир муаммога дуч келсангиз, муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун яратилган.
24/7 хизмат кўрсатиш тизими сизга онлайн пул ўтказмалари вақтида қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
● Пул ўтказмалар билан боғлиқ саволларга дарҳол жавоб олиш.
● Агарда техник томонлама бирор-бир муаммоларга дуч келсангиз, тезкор ёрдам олиш.
● Тўловлар ва транзакциялар бўйича маслаҳатлар олиш.
ТезПай компаниясининг асосий устувор вазифаси – мижозларнинг Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари борасидаги эҳтиёжларини ҳар доим яхшилаш. Сизнинг илова ва ўтказмалар ҳақидаги саволингиз ва мурожаатингиз call-cентер операторлари томонидан доимий равишда тезкорлик билан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади. Бу бизнинг фойдаланувчиларимизнинг ишончини оқлаш ва пул ўтказмалари хизматларимизни янада ишончли ҳамда қулай бўлиши учун ёрдам беради.
TezPay - Россиядан Ўзбекистонга онлайн пул ўтказмалари ва тўловлар учун махсус дастур. Алоқа маркази рақами: +998 99 136-10-51