“TezPay” пул ўтказмалари иловаси Акциядорлик Жамияти (АЖ) мақомини олди ва биз бу янгиликни сиз билан баҳам кўрганимиздан мамнунмиз!
Бу ўзгариш TezPay иловасида, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ва онлайн тўлов хизматларини янада ривожлантириш ва мижозларга кўплаб қулайликлар, шунингдек тўловлар бўйича янги имкониятлар тақдим этиш учун муҳим қадам ҳисобланади.
Ҳозирги кунда “TezPay” иловаси орқали фойдаланувчилар, Россиядан Ўзбекистонга “Uzcard” ва “HUMO” карталарига пул ўтказмаларини тез ва арзон ҳамда яхши курсларда амалга ошириб келишмоқда. Ундан ташқари фойдаланувчилар коммунал тўловлар, мобил телефон балансларини тўлдириш, интернет провайдерлари учун тўловлар ва Россиядан туриб кредит тўлаш имкониятлари, шунингдек онлайн авиа чипталарни харид қилишлари мумкин.
TezPay иловаси орқали Россиядан Ўзбекистонга онлайн пул ўтказмаларини ва тўловларни яхши курсларда амалга ошириб, иловамиздан фойдаланишда давом этинг. Биргаликда янада юксак марраларга эришамиз! Ҳурмат билан TezPay жамоаси.