📌 Муҳим янгилик, эндиликда визасиз режим амал қиладиган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш қоидалари ўзгармоқда яъни 30-июндан бошлаб махсус илова RuIDдан рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлади. Бу Россияда яшаш ва ишлашни осонлаштиради. Шу билан бирга, чегарадан ўтиш жараёнида QR-код талаб қилинганда керак бўлади.
QR-кодни қандай олиш мумкин?
1️⃣ «Госуслуги RuID» иловаси орқали онлайн ариза юборилади.
• Ариза энг камида 72 соат олдин юборилиши шарт.
• Агар шошилинч ҳолат бўлса (масалан, касаллик ёки яқин қариндош вафот этган бўлса) — 4 соат қолганда ҳам мумкин.
2️⃣ Текширувдан сўнг сизга QR-код берилади, сиз эса уни чегарадан ўтаётганингизда кўрсатишингиз керак бўлади.
• Код 90 кун амал қилади. Агар шу муддат ичида Россияга кирмасангиз, қайта олиш керак бўлади.
• Киришда биометрик маълумот олинади (сурат ва бармоқ излари).
Бу қоида визасиз мамлакатлар фуқароларига тааллуқли, жумладан: Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон. Шунингдек, RuID иловаси электрон ҳужжат бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар мавжуд:
- биометрик маълумотлар (сурат ва бармоқ излари),
- ишлаш рухсатномаси,
- яшаш муддати,
- рўйхатдан ўтиш манзили ва бошқа маълумотлар.
Пост сизга фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашинг ✈️