Пул ўтказмалари ва дўстлар таклифи учун бонус кешбэклар

17:07 24.08.2024

Пул ўтказмалари ва дўстлар таклифи учун бонус кешбэклар

TezPay иловаси сизга энг қулай тарзда Россиядан Ўзбекистонга пул юбориш ва тўловларни амалга ошириш имконини беради. Илова орқали сиз Россиянинг исталган жойидан энг зўр курсда Ўзбекистон Ҳумо ва УзКард карталарига пул ўтказишингиз ёки Ўзбекистонда мавжуд пайнет тўловлари, мобил алоқа ва интернет провайдер тўловлари, коммунал тўловлар ва банк кредитини сўндириш тўловларини амалга оширишингиз мумкин.

Эндиликда TezPay иловасида ҳар бир амалга оширган пул ўтказмаси ёки дўстларингизни иловага таклиф қилганингиз учун бонус кешбэкларга эга бўлиш имконияти яратилди. Кешбэклар икки хил усулда тақдим этилади:

  • Ҳар бир пул ўтказмаси учун сизнинг кешбэк балансингизга 0,1% қўшимча бонус кешбэклар туширилади.
  • Агар сиз дўстларингизни таклиф қилсангиз, сизга ҳам, дўстингизга ҳам автоматик равишда 10 рубл миқдорда кешбэк пуллари кешбэк балансингизга қўшилади.

Дўстингизни таклиф қилиш жуда оддий: илованинг кешбэк бўлимига кириб, ўз промокодингизни дўстингизга юборинг. Агар дўстингиз ушбу промокод орқали иловада биринчи марта рўйхатдан ўтса, сиз ҳам, дўстингиз ҳам 10 рубл кешбэкга эга бўласиз. Ўз промокодингизни кўпчиликка тарғиб қилишни истасангиз илованинг кешбэк бўлимидан ўз промокодингизни ҳам ўзгартиришингиз ва ўзингизга қулай сўзни белгилашингиз мумкин. Промокодни ўзгартиришга фақат бир марта рухсат берилади.

Кешбэк балансда йиғилган пулларни Россиянинг МИР, Виза, Мастер ва Маестро карталаринга, ёки Ўзбекистоннинг УзКард ва Ҳумо карталарига ечиб олишингиз мумкин. Кешбэк балансидан пул маблағларини ечишнинг минимал миқдори - 500 рубл.


TezPay – яқинларингизга қувонтиринг ва кешбэк олинг!

TezPay - Қулай ва тезкор пул ўтказиш учун илова

Иловани ўрнатиб пул ўтказмалари ва тўловларни энг қулай курсларда амалга оширинг.

TezPay - Қулай ва тезкор пул ўтказиш учун илова