SIM-картангиз ўчирилиши мумкин !

17:08 12.07.2025

SIM-картангиз ўчирилиши мумкин !

Агар сизда SIM-карта бўлса, аммо ҳали биометрик маълумотларни топширмаган бўлсангиз, телефон алоқаси чекланиши мумкин.

⚠️ 1 июлдан бошлаб Россияда биометрик маълумотларни рўйхатдан ўтказмаган хорижий фуқароларнинг мобил рақамлари босқичма-босқич ўчирилмоқда.

📌 2025 йил бошидан Россияда SIM-карта расмийлаштириш учун Ягона биометрик тизим (ЕБС) орқали рўйхатдан ўтиш шарт қилинади. Бир шахс номига кўпи билан 10 та рақам расмийлаштирилиши мумкин.

Ҳозиргача 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари биометрик рўйхатдан ўтган ва янги тартиб асосида СИМ-карта олган. Агар сиз ҳали буни қилмаган бўлсангиз, алоқангизда қийинчиликлар юзага келиши мумкин:

  • 3 ойдан бери фаол бўлмаган рақамлар дарҳол ўчирилади.
  • Фаол рақамлар эса босқичма-босқич тўхтатилади: дастлаб халқаро қўнғироқлар ўчирилади, интернет секинлашади, 30 кундан сўнг эса алоқа бутунлай тўхтайди.

📍Агар сиз Россия ҳудудида бўлсангиз, шартномани қайта расмийлаштириш тартиби:

  1. «Госуслуги» сайти ёки иловасидаги «СИМ-карталар» бўлими орқали номингизда нечта рақам борлигини текширинг.

  2. Ортиқча рақамларни ёпинг — жами 10 тадан ошмаслиги керак.

  3. Паспорт билан алоқа марказига боринг ва YEBS орқали шахсингизни биометрик йўл билан тасдиқланг.

Агар сиз яқин орада Россияга бормоқчи бўлсангиз, RuID иловаси орқали олдиндан биометрик маълумотларни юборишингиз мумкин.

Пост сизга фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашинг ✈️

Янгиликлар

Сиз учун энг муҳим деб билган янгилик ва мақолаларни жойлаб борамиз

TezPay - Қулай ва тезкор пул ўтказиш учун илова

Иловани ўрнатиб пул ўтказмалари ва тўловларни энг қулай курсларда амалга оширинг.

TezPay - Қулай ва тезкор пул ўтказиш учун илова